Европада ўтов оммалашмоқда

Европада ўтов оммалашмоқда

Жаҳоннинг машҳур брендлари ўз дўконларини безатишда ўтовдан фойдаланади. Шунингдек, дашт аҳлининг кўчма уй-жойи саёҳатчилар ва туристлар учун кўнгил очиш, турли оилавий маросимлар учун мақбул жой сифатида шуҳрат қозонмоқда. Руминияда очилган янги отель бунга мисол бўла олади. Унда сайёҳларга мўлжалланган одатдаги уйчалар ва номерлар ўрнига ўтов кўринишида қурилган иншоотлар тақдим этилмоқда. Уларнинг энг катта безаги – чанғароқ. Ўтовда дам олувчилар кечалари юлдузларни, кундузи булутларни томоша қила олади.

Абдумалик Сарманов таржимаси