КХШТ тинчликпарвар кучларининг Қозоғистондаги асосий миссияси якунига етди. Бирлашган контингентни олиб чиқиш икки кундан сўнг бошланади. Бу босқичма-босқич давом этадиган жараён бўлиб, бунга кўпи билан 10 кун кетади. Бу ҳақда Парламент Мажилисида Қосим-Жўмарт Тўқаев маълум қилди. Давлат раҳбари тинчликпарвар кучлар миссияси муваффақиятли ўтганини айтди. Эслатиб ўтамиз, оммавий тартибсизликлар туфайли Қозоғистонга КХШТнинг 2 мингдан кўпроқ ҳарбий хизматчилари келишганди. Тинчликпарвар кучлар стратегик обеъктларни қўриқлашди.
Мусо Муродов таржимаси