Қосим-Жўмарт Тўқаев Қозоғистонда қозоқ тилининг ўрни ҳақида

Қозоғистон Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев фуқароларни давлат тилини ўрганишга чақирди. «Мустақиллик ҳар нарсадан қимматли» мақоласида у тилни ривожлантириш муҳимлигига урғу берган. Муаллиф болалар адабиётини ривожлантиришга аҳамият қаратди. Маҳаллий муаллифларнинг энг яхши асарларидан ташқари хорижлик ёзувчиларнинг болаларга аталган асарларини ҳам таржима қилиш, чоп этиш, тарқатиш лозим. Мамлакат раҳбари аҳоли орасида қозоқ тилини яхши биладиганлар улуши анча ошганини, мамлакатда давлат тили халқни бирлаштирувчи факторга айланиши учун барча шарт-шароитлар яратилганини тилга олади. Шуни ҳам айтиш лозимки, қозоғистонлик ёшларнинг 80 фоизи қозоқ тилини мукаммал билади. Давлат тилини ривожлантириш жамғармаси ана шундай маълумот тарқатди. Экспертлар фикрича, яна 5-10 йилдан сўнг деярли ҳар бир юртдошимиз қозоқ тилини ўрганиб олади.

АЗАТ ШАУЕЕВ, ДАВЛАТ ТИЛИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ЖАМҒАРМАСИ ДИРЕКТОРИ:

-  Яна 5 йилдан кейин Қозоғистон фуқароларининг 99,9 фоизи давлат тилида эркин гаплаша олади, деб ўйлайман. Чунки ҳозир жуда кўп онлайн-сайтлар ишлаб турибди, бепул мобиль иловалар мавжуд. Масалан, сайтимиз билан уч ой  шуғуллангач, оғзаки гапира бошлайсиз, ярим йилдан сўнг расмий ҳужжатларни ёза оласиз. Яна беш йил ўтгач, ёшларимиз қозоқ тилини тўлиқ ўзлаштиради.