Руминия хори «Астана Опера»да қозоқча қўшиқлар куйлади

Руминия хори «Астана Опера»да қозоқча қўшиқлар куйлади

Руминия Миллий камер хори «Астана Опера» театрида да қозоқча қўшиқлар куйлади. Жамоа мамлакатимизда «Ипак йўли» концерт дастурини намойиш қилди. Унда румин ижрочилари қадимий савдо йўналиши билан боғланган халқлар маданиятининг бойлигини акс эттиришга интилишди. Шу жумладан, улар тақдим этган қозоқ композицияларидан иборат попуррини маҳаллий томошабинлар илиқ кутиб олишди. Жамоа «Япурай» ва «Агугай» кабиларни маромида ижро этди. Таъкидлаш лозимки, румин хори учун қўшиқлар аранжировкасини театр дирижёри Абзал Мухитдин ҳозирлади.


Абзал Мухитдин, «Астана Опера» дирижёри, Қозоғистон халқ артисти:


– Шунингдек, қозоқ хори асарлари тақдим этилди. Жуда ажойиб чиқди, деб ҳисоблайман. Чунки румин хори «Япурай» қўшиғи ва қозоқ ашулаларидан иборат попуррини мутлақо акцентсиз, тоза, юқори профессионал даражада намойиш қилди. Менимча, ҳаммаси ўта ажойиб шаклда томошабинларга етказилди.


Абдумалик Сарманов таржимаси