Қозоғистонниннг «Каламуш» картинаси халқаро кинофестивалларда мукофотланди

Қозоғистонниннг «Каламуш» картинаси халқаро кинофестивалларда мукофотланди

Таниқли режиссёр Жантемир Баймухамедовнинг «Каламуш» картинаси 4 та халқаро кинофестиваль ғолиби этиб аталди. Куни-кеча эса у Мальтадаги 60- қисқа метражли фильмлар танловида бош совринга муносиб қўрилди. Анжуманда 60 дан зиёд давлатдан келган 320 та картина намойиш қилинди. Бундан ташқари, лента Бразилияда бўлиб ўтган кинофорумда ҳам бош мукофот олди. Шунингдек, ушбу киноасар Шотландии, Макао ва Россияда ғолиб бўлди.

Жантемир Баймухамедов, режиссер:

– Лента нимаси билан забт этди? Балки европалик томошабин учун мамлакатимиз терра инкогнито – номаълум замин бўлгани учундир. Лекин Европада гуманизм юқори баҳоланади. Бу фильмда инсонийлик ғояси мадҳ этилади, у фильм орқали ўтади. Бош қаҳрамони айтгани каби: «Одамлар ҳаётда ҳам менга каламушларга бўлгани каби муносабатда бўлмаган». Менимча, бутун дунё шунинг учун картинани бажонудил қабул қилди. Картина кўпчиликка ёққани сезилиб турарди.

Одам ва каламушнинг дўстлиги. Фильм асосида ўтган асрнинг 80-йилларида ҳаётда юз берган воқеа ётади. Муаллиф шу мавзуда картина яратиш ҳақида кўпдан буён орзу қилиб келган.

Жантемир Баймухамедов, режиссер:

– Гап шундаки, 80-йилларда «Ленинская смена» газетасида бир одам квартирасида жуда ғаройиб, ҳайратомуз ўзгаришлар содир бўлаётган каламушни учратиб қолгани ҳақида ёзилган.  Фильмда ҳақиқий каламуш суратга олинди. Бош қаҳрамонимизнинг лақаби Люси. Ажойиб, чиройли ва ақлли жондор, зиммасига қўйилган ишни бекаму-кўст уддалади.

Таъкидлаш лозимки, бугунги кунда қозоғистонлик режиссёр комедия мавзусидаги веб-сериал яратиш билан машғул. Бундан ташқари, Испанияда фильм суратга олиш тўғрисида музокара кетяпти. Унда Жантемир Баймухамедов таклиф қилинган режиссёр вазифасини бажаради.

Абдумалик Сарманов таржимаси