Қозоғистондаги 400 та волонтёрлик ташкилоти республика референдумига тайёргарлик кўришда иштирок этади. Жами 100 мингдан зиёд кўнгилли таклиф қилинади. Пойтахтда бўлиб ўтган мунозара майдончасида шундай маълумот тақдим этилди. Иштирокчилар таъкидлашича, «Birgemiz» кўнгиллилар республика фронт-офиси Референдумни ижтимоий қўллаб- қувватлаш Республика штаби таркибига киритилди. Волонтёрлар Асосий қомусга қандай ўзгаришлар киритиш режалаштирилганини аҳолига тушунтириш билан шуғулланади.
Айбек Дўсимбетов, Birgemiz Республика волонтёрлар фронт-офиси мувофиқлаштирувчиси:
- Конституцияга киритилиши таклиф этилаётган барча ўзгаришлар Қозоғистонни мустаҳкамлаш ва ривожлантириш учун катта аҳамиятга эга. Волонтёрлар референдумда фаол қатнашиш ниятида. Референдум – мамлакат келажаги сари қўйилаётган улкан қадам. Буни волонтёрлар яхши тушунади ва қўллаб-қувватлайди.
Абдумалик Сарманов таржимаси.