Бугун Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ташкил этилганининг 77 йиллиги нишонланмоқда. Унинг миссияси – халқаро хавфсизлик ва тинчликни сақлаш ва мустаҳкамлаш, шунингдек, давлатлараро ҳамкорликни ривожлантириш. Ташкилотга 190дан зиёд мамлакат киради. Қозоғистон 1992 йилнинг март ойида мазкур тузилма аъзосига айланган. Республикамизда ҳозирги пайтда БМТнинг ўттизга яқин агентлиги ишлайди. Мамлакатимиз барқарор ривожланиш мақсадларини ҳисобга олган ҳолда миллий вазифа ва стратегияларини тузади. БРМни республикада амалга ошириш ҳақида сўз кетганида, БМТнинг Қозоғистондаги доимий координатори Микаэла Фриберг-Стори таъкидлагани каби, юртимиз рақамлаштириш бўйича бутунжаҳон рейтингида юқори ўринларда. Ва яна шу маълум қилиндики, Қозоғистонда БМТ вакиллари фаолиятининг асосий йўналишларидан бири – Ҳукумат ва фуқаролик жамияти билан мулоқотдир.
Микаэла Фриберг-Стори, Бмтнинг Қозоғистондаги доимий координатори:
- Қозоғистондаги фаолиятимиз шериклик доираси деб аталадиган нарсага таянади. Бу биз Ҳукумат билан келишган йирик ҳужжат ва 5 йил давомида амал қилади. Шу давр мобайнида одамларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш кўзда тутилган. Институтлар яратиш, инклюзив, иқтисодий ва барқарор тараққиёт учун шарт-шароитни таъминлаш. Бу барча масалаларни, сиз айтиб ўтгандек, ижтимоий жипслик ва бошқалардан фойдаланиш ҳақидаги ҳужжатга киритганмиз. Шу боис, айни пайтда биз шуғулланаётган асосий йўналишлардан биттаси ҳукумат ва фуқаролик жамияти билан мулоқотдир. Ҳукумат ташаббуси билан бўлаётган, мазкур масалаларда аксини топаётган ислоҳотларни қандай қўллаб-қувватлашимиз назарда тутиляпти. Биз ижтимоий келишув глобал миқёсда тузилиши лозимлигини эътироф этамиз. Бу БМТ Бош котиби фаолиятининг асосий йўналишларидан бири. Бу - у «кун тартибидаги бош масала», деб атовчи вазифа.