ЕОТБ 2024 йилда Қозоғистон ЯИМи 5 фоиз ўсишини тахмин қилди

ЕОТБ 2024 йилда Қозоғистон ЯИМи 5 фоиз ўсишини тахмин қилди

Қозоғистон ялпи ички маҳсулоти ўсиши 2024 йилда 5 фоизли кўрсаткичда сақланиб қолади. Евроосиё Тараққиёт банки шундай прогноз берди. Таъкидлаш лозимки, молиявий ташкилот апрель ойида ҳам шундай маълумот тарқатганди. Экспертлар фикрича, Қозоғистон иқтисодиётини диверсификациялаш бўйича кўрган чора-тадбирлари ўсиш суръатини янада жадаллаштириши мумкин. Бу эса ўрта муддатда ЯИМ ҳадми барқарор кўпайиб боришини таъминлайди. Бундан ташқари, Миллий банк базавий ставкаси йил охиригача 13 фоизлик кўрсаткичда қолади. 2025 йилда эса 8,75 фоизгача пасайиши мумкин. Эслатамиз, йил охиригача ЕОТБ Қозоғистон иқтисодиётига 1 миллиард доллар сармоя киритади. Маблағ транспорт, саноат, энергетика, агросаноат, қурилиш соҳалари ва ижтимоий инфратузилмаларни модернизациялашга сарфланади.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси