Кимё саноатига сармоя ҳажми 5 триллион тенгега яқинлашади

Кимё саноатига сармоя ҳажми 5 триллион тенгега яқинлашади

2035 йилга қадар Қозоғистонда кимё соҳасига 5 триллион тенге инвестиция жалб этилиши мўлжалланган. Саноат ва қурилиш вазирлигида таъкидланишича, давлат кўмаги, сармоявий фаоллик ва янги лойиҳалар туфайли  ушбу секторда барқарор ўсиш кўзга ташланмоқда. Биринчи чоракда соҳадаги ишлаб чиқариш ҳажми 406 миллиард тенгега етган. Бу полипропилен ва уран қўшилмалари ишлаб чиқариш ортгани билан боғлиқ. Бугунги кунда ишлаб чиқариш тузилмасида кимё саноати улуши 4,5 фоиздан ошади ва қишлоқ хўжалиги, металлургия ҳамда қурилиш материаллари ишлаб чиқаришга ижобий таъсир кўрсатади.


Абдумалик Сарманов таржимаси