Қозоғистон ўтган йили 3 триллион
тенгега
тенг 100 тадан зиёд инвестконтракт имзолади. Шунингдек,
2,5 миллиард
доллар қийматга
эга 7 та шартнома тузилди. 2025 йил
бошидан буён яна 2 миллиард долларга шартнома имзоланди. Хорижий
бизнес учун логистика, тоғ-кон саноати ва агросаноат
мажмуаси энг жозибали бўлиб қолмоқда. Мамлакат тадбиркорлари имтиёзли лойиҳаларга сармоя
киритяпти. Экспертлар фикрича, буларнинг
ҳаммасига инвестициявий иқлим қулайлиги туфайли эришиляпти. Қозоғистонда
қонунчилик базаси кучайтирлди, инвестконтрактлар такомиллаштирилди, инвесторлар
учун қулай шарт-шароитлар яратиляпти. Эслатамиз, мамлакат олдида 2029 йилгача
ялпи ички маҳсулотни икки марта ошириш ва 450 миллиард долларга етказиш
вазифаси турибди.
Талғат Зейнуллин, Қозоғистон
Республикаси Миллий иқтисодиёт вазирлиги Инвестициявий сиёсат ва молиявий секторни ривожлантириш департаменти бош эксперти:
-
Сўнгги уч йил
давомида ички инвестициялар асосан қишлоқ хўжалигига йўналтирилди.
Шу жумладан,
агросаноат мажмуасини ривожлантиришга сарфланди.
Бунга 5,5
триллион тенге
атрофида маблағ
сарфланди. Шунингдек, иқтисоднинг реал
секторига –
саноат соҳасига, энергетика, қурилиш,
транспорт ва
логистикага сармоя
киритилди. Жами, 2,5
триллион тенге
маблағ сарфланди.
Ғабидулла Ўспанқулов, Қозоғистон
Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Инвестициялар қўмитаси раиси:
- Сўнгги
даврда бир қанча компания лойиҳалари устида иш бошлади.
Германиянинг «Скай
Ханс»
компанияси Харгосга сармоя киритяпти.
Юкларни етказиб
бериш мақсадида аэропорт бунёд этяпти.
«Дўстиқ — Мўйинти» темирйўл
линиясида катта қурилиш бошланди.
У йилига 10
миллион тонна юк ташиш имконини беради.
Абдумалик Сарманов таржимаси

