Мактаб дастурига шахмат машғулоти киритилади

Мактаб дастурига шахмат машғулоти киритилади

Бу машғулотлар 1-4-синф ўқувчилари учун мўлжалланган. Мамлакатнинг 30 та ўқув масканида пилот лойиҳа амалга оширилади. Бу ҳақда Осиё Шахмат федерацияси маълум қилган. Унда айтилишича, Маориф, фан ва олий таълим вазирликлари билан биргаликда  методологик ишлар олиб борилган, шу билан бирга, халқаро экспертлар жалб этилган. Бундан ташқари, Испания тажрибаси ўрганилган, у ерда шунга ўхшаш лойиҳа рўёбга чиқарилган. Таъкидлаш лозим, Қозоғистонда 7 мингдан зиёдроқ шахмат секциялари ишлаб турибди. Улар сонини камида икки марта ошириш режа қилинган. Ҳозирги кунда республикамизда 200 мингдан кўпроқ одам шахмат билан шуғулланади.

Хуршида Абдуллаева таржимаси