Бир палатали
Қурилтайга сайлов мамлакатда сиёсий фаолликни оширади. Евгений Больгертнинг фикрича, партияларнинг мамлакат
минтақаларида сайловчилар овози учун рақобатлашуви сиёсий тизимнинг
янгиланишига, янги ғоялар туғилишига, жамият қаршисидаги масъулиятнинг ортишига
туртки беради. Бундай шароитда олий ваколатли органни шакллантирувчи, мамлакат
ривожи йўналишини белгиловчи сайловчи овозининг қадри ортади.
Евгений Больгерт, Қозоғистон Республикаси Парламенти Сенати депутати:
- Бу сиёсий
жиҳатдан фаол мавсум бўлади, партиялар дастурларига эътибор қилиш зарур.
Аҳолининг депутатлар, депутатлиикка номзодларга савол бериш имкониятлари
бўлади. Фуқаролик жамияти ва эҳтимолий депутатлар ўртасида мулоқоти имкон қадар
самарали, шаффоф ва тезкор бўлиши учун янги майдончалари пайдо бўлиши эҳтимоли
катта.
Мажилис депутати
Асхат Рахимжанов прогнозига кўра, бир палатали Қурилтайда партияларнинг нуфузи
кучаяди. Унинг фикрича, парламентнинг партия рўйхатларига мувофиқ шаклланиши
жамоатчилик, аҳоли томонидан партия ташкилотлари ишига, партия аъзолари
масъулиятига эътиборни оширади.
Асхат Рахимжанов, Қозоғистон
Республикаси Парламенти Мажилиси депутати:
- Қонун чиқарувчи орган – Қурилтай фақат партия рўйхатлари орқали шаклланади. Яъни, қонун
чиқарувчи ҳокимият эндиликда сиёсий партиялар томонидан шаклланади, аввало
сиёсий партиялар қандай мавқени мақбул кўришига боғлиқ шаклда иш кўради. Ҳаммаси
сиёсий партиянинг мақсади, унга ким раҳбарлик қилиши, қандай қарорларга
келишига боғлиқ.
Абдумалик Сарманов таржимаси

