Президент ёш кадрлар захирасига иккинчи танлов 1 сентябрдан бошланади. Бу ҳақда Марказий коммуникациялар хизматида бўлиб ўтган брифингда Давлат хизматлари агентлиги раиси Анар Жаилғанова маълум қилди. Унинг айтишича, захирага танлаб олиш жараёни бир нечта асосий босқичдан иборат бўлиб, октябрдан декабрга қадар чўзилади. Номзодларни синовдан ўтказишда матн ва рақамли ахборот билан ишлаш қобилияти, муаммоли вазиятларда қарор қабул қилиш кўникмалари, стратегик тафаккур, жамоавий иш, етакчилик ва бошқа сифатлар баҳоланади. Синовлар натижасида давлат сектори учун 50 нафар захира кадр аниқланиши кутилмоқда. Асосий талаблар аввалгидек, Қозоғистон фуқароси бўлиш, 35 ёшдан катта бўлмаслик, олий маълумот ва 5 йилдан кам бўлмаган меҳнат стажи.
Анар Жаилғанова, Давлат хизматлари агентлиги раиси:
- Ўтган танловдан фарқли ўлароқ, рекрутинг жараёни фақат талаб қилинган билим, кўникма ва малакаларни намойиш этишига эмас, балки номзодларнинг чинакам мотивига, муҳим ориентирларига ҳам баҳо берилади. Биз, биринчи навбатда, жамият манфаатлари орқали етакчилик қилувчи ёш истеъдодлар кўзга ташланишига урғу берамиз. Шу билан боғлиқ ҳолда, танлов босқичларида баҳолашнинг янги воситалари жорий этилади, булар - вазиятга доир вазифалар, структуравий ахлоқий интервью.
Дарвоқе, «А» корпусидаги давлат хизматчилари, сиёсий ва маъмурий давлат хизмати ходимлари, шунингдек, Президент кадрлар захираси вакиллари захира танловида қатнашишига йўл қўйилмайди.