22-23 июнь кунлари Давлат раҳбари Қосим-Жўмарт Тўқаев Европа Кенгаши Президентининг таклифига биноан Брюсселга расмий ташриф билан боради. Ташриф доирасида Европа кенгаши Президенти Антониу Кошта ва Европа комиссияси етакчиси Урсула фон дер Ляен билан музокаралар ўтказилиши режалаштирилган. Томонлар кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорликни мустаҳкамлаш имкониятларини муҳокама қилади. Бельгия Бош вазири Барт де Вевер билан ҳам учрашув режалаштирилган. Қозоғистон Президенти Европанинг йирик компаниялари раҳбарлари иштирокидаги «Қозоғистон - Европа Иттифоқи» давра суҳбатида нутқ сўзлайди ва бир қатор учрашувлар ўтказади.
Абдумалик Сарманов таржимаси

