Астана Хаб халқаро технопаркида IT-Aiel дастурининг дастлабки якунлари чиқарилди ва 5 нафар энг яхши иштирокчининг лойиҳаси тақдим этилди. Умуман олганда, жорий йилда 1 минг 300 та қозоғистонлик аёл дастурлаш малакасини эгаллади. Қатнашчиларнинг кўпчилиги икки ой ичида курсни тугатди ва ҳатто ўз айти-маҳсулотини чиқаришга улгурди. Шулардан бири – Алия Ўразимбетова. У болаларни компьютер ва молиявий саводхонлигини оширувчи майдонча ишлаб чиқди.
Алия Оразимбетова, лойиҳа
иштирокчиси:
- Астана шаҳрида
мактабгача бўлган болалар учун “Айти бала" деб аталган айти-марказини
очишни режалаштирганман. Менимча, бу ноу-код орқали ўтиш, замонамиздаги
дастурлаш бўйича бепул билим олишнинг ажойиб усули, чунки ҳозир айти-йўналиши
жуда долзарб.
Декрет таътилига
чиққан аёлларга қулай бўлиши учун бутун
дастурни ўзлаштириш жараёни онлайн шаклида ўтади. Таълим дастурига базавий
компьютер саводхонлиги курси, Фриланс мактаби, шунингдек, Nо code ва Low code
School дастурларини қамраб олган.
Алина Абдрахманова,
Astana HUB бошқарувчи директори:
- Бу ушбу
дастурнинг биринчи битирувчилари, таълим 1 августда бошланган эди. Ва 20
октябрда якунланди, аммо иштирокчиларнинг ҳаммаси ҳам тугата олмади. Дастур кун
бўйи ишлаш имконияти бўлмаган аёлларнинг ўз малакаларидан фойдаланган ҳолда
тармоқларда ёки бошқа бирор жойда даромад топиши учун мўлжалланган. Ноу-код ва лоу-код ёрдамида тайёр шаблонлар
базасида веб-сайтлар, иловалар, маркет-плейслар ва бошқаларни яратиш мумкин.
Абдумалик Сарманов таржимаси.