2020 йилга нисбатан республика бир поғона юқорига кўтарилган. Рақамли тараққиёт, инновация ва аэрокосмик саноат вазирлиги маълум қилишича, рейтингни тузишда халқаро ташкилот экспертлари онлайн хизматлар ва инсон капитали, шунингдек, телекоммуникация инфратузилмалари қанчалик ривожланганини ҳисобга олади. Вазирликда таъкидланишича, икки йил давомида Қозоғистонда электрон ҳукумат инфратузилмаларига тушаётган юклама ортганига қарамай, кўрсаткичларни анча яхшилашга муваффақ бўлинган. Мамлакат ахборот-коммуникация технологиялари сифати ошди, бу эса яқин келажакда илғор 20 таликка кириш имкониятини беради. Эслатамиз, ҳозир eGov Mobile орқали 500 дан зиёд давлат хизматидан фойдаланиш мумкин, шундан 212 таси eGov.kz порталига тегишли. Эслатамиз, БМТ рейтинги ҳар икки йилда эълон қилинади ва унда ташкилотга аъзо 193 та давлат кўрсаткичлари ҳисобга олинади.
Абдумалик Сарманов таржимаси