Қирғизистон ТДТ ҳукумат раҳбарлари ва вице-президентлар йиғилиши ўтказилди

Қирғизистон ТДТ ҳукумат раҳбарлари ва вице-президентлар йиғилиши ўтказилди

Савдо, инвестиция, рақамлаштириш, энергетика ва қишлоқ хўжалиги. Қирғизистон пойтахтида бўлиб ўтган Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатлар ҳукумат раҳбарлари биринчи йиғилиши ўтказилди. Тадбирда Қозоғистон, Қирғизистон, Озарбайжон, Ўзбекистон бош вазирлари ва  Туркия вице-президенти қатнашди. Ўлжас Бектенов қисқа вақтда ташкилотни дунё саҳнасидаги нуфузли тузилмалар қаторига олиб чиққан ТДТ давлат раҳбарларининг конструктив сиёсатини тилга олди. Томонлар айни вақтда Туркий давлатлар савдо-саноат палаталари иттифоқи, Туркий инвестиция жамғармаси, Яшил молия кенгаши иш механизмларини муҳокама қилди. Қатнашчилар транспорт-логистика алоқаларига, Транскаспий йўналиши инфратузилмасини модернизациялашга эътибор қаратди. Фан соҳасида ҳамкорлик, сунъий интеллект, киберхавфсизлик бўйича қўшма тадқиқотлар олиб бориш ҳақида ҳам гапирилди.


Абдумалик Сарманов таржимаси