Леонардо Ди Каприо сайғоқлар популяциясини сақлаб қолгани учун Қозоғистон ҳукуматини мақтади

Леонардо Ди Каприо сайғоқлар популяциясини сақлаб қолгани учун Қозоғистон ҳукуматини мақтади

Голливуд актёри ва экология курашчиси Леонардо Ди Каприо Қозоғистон Ҳукуматини сайғоқлар популяциясини сақлаб қолишдаги муваффақияти билан табриклади. У ижтимоий тармоқдаги саҳифасида 20 йил аввал йўқолишига оз қолган жониворлар сони қайта тикланганини «мисли кўрилмаган муваффақият», деб атади. 2005 йилда атиги 48 минг сайғоқ қолган эди. Ҳозир эса улар сони 2 миллионтага яқинлаш. Таъкидлаш лозимки, аввалроқ Халқаро табиатни муҳофаза қилиш иттифоқи Қозоғистоннинг сайғоқлар популяциясини тиклаш бобидаги ишлари ҳақида ёзганди.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.