Йил охиригача 320 та янги боғча ишга тушади

Йил охиригача 320 та янги боғча ишга тушади

Йил охиригача Қозоғистонда 34 минг болага мўлжалланган 320 та боғча фойдаланишга топширилади. Ҳукумат йиғилишида Маориф вазири Асхат Аймағамбетов  маълум қилишича, 2022 йилнинг биринчи ярмида 13 минг болага мўлжалланган 140 боғча ишга тушди. 3-6 ёшли болаларнинг 99 фоизи учун боғчаларда ўрин бор. Шунингдек, бундай масканларни модернизациялаш кўзда тутилган.

Асхат Аймағамбетов, Қозоғистон Республикаси маориф вазири:

- Боғчаларда биз ўзига ишонган, қийинчиликларга чидамли, соғлом, очиқ ва креатив фикрловчи болаларни тарбиялаймиз. Уларда ватанпарварлик, меҳнатсеварлик, билимга чанқоқлик, ижодкорлик ва ҳаракатчанлик каби фазилатларни ривожлантирамиз. Боғча тарбиячилари малакасини ошириш, билим масканларига талабни кучайтириш бўйича ишлар ташкил қилинади.

Вазир таъкидлашича, «Шинам мактаб» пилот миллий лойиҳаси тайёрланган. Унинг доирасида 2025 йилгача 840 янги қурилиш стандартларига мувофиқ 840 минг ўринли мактаблар бунёд этилади. Шунингжек, Асхат Аймағамбетов маълум қилишича, давлат коллежлари корхоналар билан тиғиз ҳамкорликн йўлга қўяди. Таълим масканлари 500 тача компанияга кадр тайёрлайди. Бундан ташқари, ёшлар касбий-техник таълим олиши учун давлат буюртмасига кўра бюджетдан қўшимча 45 минг ўрин ажратилади.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.