Буюк Британияда коронавирус чекловлари бекор қилиниши мумкин

Буюк Британияда коронавирус чекловлари бекор қилиниши мумкин

Буюк Британияда коронавирус чекловлари тўлиқ олиб ташланиши мумкин. Мамлакатда эпидемиологик вазият барқарорлаши оқибатида ҳукумат гундай таклиф билан чиқди. Келгуси ой охирига келиб, беморлар яккаланиши бекор қилинади, уларга фақат бесабаб ташқарига чиқмаслик тавсия этилади. Баъзи экспертлар бундан ҳайратда, чунки Бирлашган қиролликда эмланмаган одамлар кўп. Лекин, эпидемиолог фикрича, чора-тадбирларни бекор қилишга ҳали эрта. Эслатамиз, Буюк Британияда ёпиқ бинолар ва транспортда ниқоб тақиш шарт эмас. Оммавий тадбирларга борганда ҳам вакцинация сертификати талаб қилинмайди.

Борис Жонсон, Буюк Британия бош вазири:

- Агар ижобий ўзгаришлар сақланиб қолса, 21 февралдан чекловлар тўлиқ олиб ташланиши мумкин. Шу жумладан, коронавирус юқтирганларни мажбурий каратинга олиш ҳам.

Абдумалик Сарманов таржимаси