Қозоғистон
пойтахтида Республика кунига аталган кўргазма ўтяпти. Унда музейлар, архив,
кутубхона жамғармаларидан жой олган ўнлаб экспонатлар намойиш этиляпти. Ҳужжатлар
орасида фотосуратлар, кинохроника кадрлари, ҳужжатлар, ҳайкаллар, давлат
мукофотлари бор. Кўргазманинг марказий экспонат – 1990 йил 25 октябрида қабул
қилинган Давлат суверенитети декларацияси нусхаси. Экспертлар таъкидлашича, мазкур
ҳужжат республикадаги ўзгаришлар дебочаси бўлди, Мустақил Қозоғистон тарихининг
янги даврини очиб берди.
Бўтагўз Қаипова, Қозоғистон
Республикаси Президент маркази директори ўринбосари:
- Президент
тузилмасининг оёққа туриши, давлат чегарасининг мустаҳкамланиши, қуролли кучлар
шаклланиши, халқаро саҳнада мамлакатимизнинг мустақил давлатчилик мақоми
тасдиқланиши. Буларнинг ҳар бири, аслини олганда, тегишлича жамғарма экспонатлари
билан тасдиқланади, ушбу материаллар мамлакат сиёсий тарихини акс эттиради, у давлатчиликнинг
кейинги даври ва оёққа туриш босқичларини
белгилаб олишда жуда муҳим аҳамиятга эга бўлди.
Абдумалик Сарманов таржимаси.