Ўтган кеча-кундузда Қозоғистонда 761 одам коронавирусдан фориғ бўлди. Пандемия бошланганидан буён мамлакатда COVID-19 дардини енгганлар 149 минг 843 нафарга етди. Қозоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тарқатган расмий маълумотга кўра, сўнгги 24 соат ичида 692 одамда КВИ аниқланган. Республика бўйича КВИ ташхиси аниқланганларнинг умумий сони 163 минг 711 нафарга етган.
Минтақаларда вазият қуйидагича:
Нур-Султон ш. - 19335
Алмати ш. – 19747
Чимкент ш.- 5627
Ақмўла вилояти - 7895
Ақтўбе вилояти - 3766
Алмати вилояти - 7731
Атирау вилояти - 14466
Шарқий Қозоғистон вилояти – 19321
Жамбил вилояти - 5164
Ғарбий Қозоғистон вилояти - 9669
Қарағанди вилояти – 12492
Қўстанай вилояти - 8230
Қизил Ўрда вилояти - 3449
Манғистау вилояти - 3810
Павлодар вилояти - 9980
Шимолий Қозоғистон вилояти - 9237
Туркистон вилояти - 3792
Ўтган кеча-кундуз давомида Қозоғистонда яна 25 одамда коронавирус инфекцияси аломатларига эга зотилжам аниқланган. Бир киши вафот этган, 41 киши тузалган.
1 августдан бери: касалланганлар – 46 минг 375 та, вафот этганлар – 526 киши, тузалганлар – 33 минг 945 нафар.