Коронавирус юқтирганлар сони ортмоқда

Коронавирус юқтирганлар сони ортмоқда

Қозоғистонда коронавирус юқтирганлар сони тобора ортяпти. Сўнгги 24 соат ичида 110 одамда шу ташхис тасдиқланган. Бу эса бир кун аввалгидан икки марта кўп. Мегаполислар бу рўйхатда пешқадам. Алматида 56 та, Нур-Султонда 29 та ҳолат аниқланган. COVID-19 тарқалишига йўл бермаслик бўйича маҳкамалараро комиссия берган маълумотга кўра, ҳозир коронавирусдан даволанаётган қозоғистонликлар сони бир ярим мингдан ошган, шундан 100 нафари стационарларда. Тўрт беморнинг аҳволи оғир. Пандемия бошланганидан буён Қозоғистонда жами 1 миллион 306 минг одам КВИ юқтирган.

Айжан Есмағамбетова, Қозоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари,  бош давлат санитар врачи:

- Би буни касаллик кескин кўпайиб кетди, деб ҳисобламаймиз. Короновирус йўқолиб кетмаган. У атроф муҳитда юрибди. Бу инфекция ҳамиша биз билан қолаверади. Шу кунгача унинг мавсумийлиги тушуниб ета олмадик. Лекин уч йиллик кузатишларга кўра, бизда июнь ойи ўрталаридан касалланиш ҳолатлари орта бошлаган. 2020 йилда июнь ўртасида авжиа чиққан. 2021 йилда дельта штамм 20 июнь атрофида келган, учинчи йили ҳам касалланиш ҳоллари июнда ортаяпти.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.