Қозоғистонда бир кеча-кундузда COVID-19 юқтирганлар сони яна минг нафардан ошди

Қозоғистонда бир кеча-кундузда COVID-19 юқтирганлар сони яна минг нафардан ошди

Қозоғистонда ўтган кеча-кундузда яна минг нафардан зиёд одам рўйхатга олинди. Алмати шаҳрида вазият бошқа минтақалардагидан анча ёмон. Мегаполисда 342 одам COVID-19га чалингани аниқланди. 157 одам КВИ юқтирган пойтахт иккинчи ўринда. Учлик сўнгидаги Алмати вилоятида 92 беморда шу ташхис тасдиқланди. Касалликка чалинганларнинг умумий сони 225 мингга яқинлашди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги тарқатган маълумотга кўра, 19 минг нафардан зиёд юртдошимиз КВИдан даволаняпти. Коронавирус юқтирганлардан 231 нафари оғир аҳволда. 51 беморнинг ҳолати жуда оғир. 38 одам ўпкани сунъий вентиляциялаш аппаратига уланган.

Абдумалик Сарманов таржимаси