Қозоғистонда янги саноат корхоналари қад ростлайди

Қозоғистонда янги саноат корхоналари қад ростлайди

Қозоғистонда қайта ишлаш корхоналари сон ортиб боради. Саноат вазирлиги уларни яратишга туртки берувчи чора-тадбирлар мажмуасини май ойида Ҳукумат эътиборига тақдим этади. Ҳукумат соатида вазир Қаирбек Ускенбаев шуни маълум қилди. Вазирнинг таъкидлашича, мамлакатдаги тоғ-металлургия корхоналари билан иш бошланган. Асосий лойиҳалар қаторига 12 та ишлаб чиқариш киритилди. Улар алюминий радиаторлар, профиллар, автомобиль дисклари, аккумуляторлар ва озиқ-овқат банкалари тайёрлайди. Қаирбек Ускенбаев маълум қилишича, бугунги кунда бутун дунёда металл маҳсулотларга талаб ортиб боряпти.

Қаирбек Ускенбаев, Саноат ва инфратузилмавий тараққиёт вазири:

- Мамлакатимизда гил-тупроқ ва мис концентрати бўйича улкан салоҳият мавжуд, у бугунги кунда экспортга йўналтирилган. Ҳозир эса биз ана шу хомашёни қайта ишлаш мақсадида мамлакат ичида янги электролиз ва мис эритувчи заводлар барпо этиш ҳақида ўйлаяпмиз. Натижада, бирламчи металл ишлаб чиқариш ҳажми кенгаяди, мамлакат ишлаб чиқарувчилари учун зарур миқдорда хомашё олинади. Ўрта муддатли ва узоқ муддатли истиқболда уларни таъминлайди, маҳсулот сотиш орқали экспорт даромадини ошириш имкониятини яратади.

Абдумалик Сарманов таржимаси