Қозоғистон - дунёнинг илғор ўнлигида

Қозоғистон - дунёнинг илғор ўнлигида

Қозоғистон  онлайн-хизматлар индекси бўйича дунёнинг илғор ўнлигига кирди. Energyprom.kz сайти берган хабарга кўра, БМТ шундай маълумот тарқатган. Online Service Index онлайн давлат хизматларини баҳолайди. Ушбу кўрсаткич уларнинг турлари, давлат органлари ва фуқаролар ўртасида электрон форматда мулоқот, ариза бериш ва якуний натижага эришиш имкониятларини ҳам ҳисобга олади. Таққослаш учун: МДҲ ва Марказий Осиё давлатлари ичида энг яқин бўлган кўрсаткичга 53-ўриндаги Арманистон эришган. Россия, Ўзбекистон, Қирғизистон, Туркманистон ундан кейинги ўринларда. Рейтингда Жанубий Корея пешқадам. Қозоғистон БМТ электрон ҳукумат дунё рейтингида 24-ўринга эришганди. Қозоғистонликлар е-гов онлайн-давлат хизматлари тизимига йилига 40 миллион марта мурожаат этади.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.