Президент Мактуби — мамлакатнинг келгуси йил давомида ривожланиш векторини белгилайди. Қосим-Жўмарт Тўқаев асосий вазифаларни белгилаб олди. Давлат раҳбари инвестицияларга асосий эътиборини қаратди. Қосим-Жўмарт Тўқаев янги инвестициявий цикл бошлашни таклиф этди. Мақсад: сармоя фақат хомашё эмас, қайта ишлаш саноати учун ҳам ишлатилиши керак. Бунинг учун инвестиция сиёсати ўзгариши лозим, дея таъкидлади Қосим-Жўмарт Тўқаев. Юқори технологияларга маблағ киритаётганларга эса преференци кўзда тутилади.
Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти:
- Ҳукумат ва Миллий банк қиймати бир миллиард долларгача бўлган юқори технологик соҳаларга сармоя киритиш дастурини иаб чиқиши лозим. Реал секторни молиялаштириш бўйича янги инвестициявий циклни йўлга қўйиш учун иккинчи даражали банклар фаол жалб этилиши лозим.
Иқтисоддаги технологик ўзгаришлар ва эҳтиёжларни ҳисобга олган ҳолда банклар тўғрисида янги қонун қабул қилиш ўта муҳим.
Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти:
- Қонунда рақобатни кучайтириш ва бозорларга янги иштирокчиларни жалб этиш, молиявий технологияларни илгари суриш, рақамли активлар айланмасини либераллаштириш кўзда тутилиши лозим.
Молия тизими ҳам эътибор марказида бўлади. Президент стратегик криптозахиралар тўпланадиган Рақамли активлар жамғармаси яратишни топширди. Рақамли тенге ҳам эътибордан четд қолмайди. Қосим-Жўмарт Тўқаев давлат холдинглари ва республика ҳамда маҳаллий бюджетларда ундан фойдаланишни таклиф этди. Минтақаларга инвестиция жалб этишда махсус иқтисодий зоналар ва ижтимоий-тадбиркорлик корпорацияларига катта эътибор берилади. Улар билан ишлашни ҳам ўзгартириш, зоналар бошқарувини хусусий компанияларга бериш, корпорацияларни тараққиёт ташкилотларига айлантириш керак, деди Давлат раҳбари.
Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти:
- Инвестицияларни жалб этиш марказий ва маҳаллий ижро органлари баҳамжиҳат ишлаши натижасида юз беради. Барча ҳокимларнинг бевосита масъулиятини таъминлаш учун Стратегик режалаштириш ва ислоҳотлар агентлиги базасида минтақаларнинг инвестициявий жозибадорлиги индекси жорий этилиши, унга, эҳтимол, мустақил экспертлар жалб этиш лозим.
Абдумалик Сарманов таржимаси

