Марказий Осиёдаги ички савдонинг ярмидан зиёдини Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида маҳсулот алмашиш ташкил қилади. Давлатлар ўртасида барча йўналишларда ҳамкорлик фаол ривожланяпти. Инвестициявий, сув-энергетика йўналишларида ҳам илгари силжиш кузатиляпти. Шунингдек, транспорт, саноат, қишлоқ хўжалиги, экология ва рақамлаштириш соҳаларида катта муваффақиятлар бор. Статистика маълумотига кўра, товар айланмаси ўтган йил якунларига кўра 4,5 миллиард долларни ташкил қилди. 2024 йилнинг биринчи чорагида эса 1,2 миллиард долларга етди. Сўнг 5 йил ичида ўзаро савдо алоқалари салкам 30 фоизга ошди. Саноат кооперацияси йўналишда умумий қиймати 3 миллиард доллардан зиёд бўлган 69 лойиҳа ишга тушириш режалаштирилган. Ҳозирча 217 миллион долларга тенг 12 лойиҳа рўёбга чиқарилди. Бундан ташқари, тез кунларда икки давлат томонидан рўёбга чиқарилаётган 178 миллион долларга тенг яна 3 та инвестициявий лойиҳа ишга тушади. Мамлакатлар машинасозлик, янги саноат ишлаб чиқаришларини яратиш ниятида. Бугунги кунда Қозоғистон ва Ўзбекистон давлат раҳбарлари ҳукуматлар олдига янги улкан мақсад қўйди –қисқа муддатда томонлар ўзаро савдони 10 миллиард долларга етказиш вазифасини қўйган. Томонлар яқинда имзоланган ўзаро ҳамкорлик тўғрисида шартнома доирасида ҳамкорлик қилади.
Абдумалик Сарманов таржимаси.