Кун тартибида - Евроосиё минтақаси салоҳияти

Кун тартибида - Евроосиё минтақаси салоҳияти

Астана халқаро форумидаги панель сессиялардан бирида Евроосиё минтақасининг салоҳияти муҳокама қилинди. Мунозараларда экспертлар давлатларнинг барқарор иқтисодий ўсишини жадаллаштириш учун транспорт инфратузилмасини янгилаш, энергетикадаги инновациялар, захиралардан самарали фойдаланиш кучли туртки бўлиши мумкинлиги борасида фикр билдирди.


Рае Квон Чунг, Нобель мукофоти совриндори:


- Марказий Осиё тикланувчи энергия бўйича йирик салоҳиятга эга. Бундан ташқари, углеродсиз маҳсулотлар ва энергия ишлаб чиқариш, шу билан бирга, уларни Европа давлатларига экспорт қилиш имконияти мавжуд. Бу ўсиш учун янги имкониятларни очади. Қозоғистон — Марказий Осиёдаги етакчи мамлакат. Республика Европа ва Осиё ўртасида яшил иқтисодиётни илгари суришда катта роль ўйнаши мумкин. Иқлим ўзгаришлари оқибатларини юмшатишга сармоя йўллаш иқтисодий ўсишга туртки бериши мумкинлигини билдиради. Шунга ишончим комилки, юртингизда шу йўналишда йирик салоҳият бор.


Абдумалик Сарманов таржимаси