Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев NVIDIA ва Firebird AI (Файрбёрд
Эй-Ай) компаниялари вакиллари билан бўлган учрашувда Қозоғистонда
СИ-инфратузилмаларни лойиҳалаштириш, қурилиш ва фойдаланиш соҳаларидаги
ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди. Давлат раҳбари айтганидек, юртимиз
яқин уч йилда тўла-тўкис рақамли давлатга айланишга интилмоқда. NVIDIA
тезнологиялари базасида суперкомпьютерли кластерлар ишга туширилгани бу йўлда
муҳим қадам бўлди ва технологик суверенитетни мустаҳкамлади. Бундан ташқари, Президент
Экибастузда «Дата-марказлар водийси» стратегик лойиҳасини рўёбга чиқариш режаси
ҳақида сўзлаб берди. Унда инвесторлар учун қулай электр энергияси,
телекоммуникациялар ва солиқ имтиёзлари билан тўла таъминланган ҳисоблаш
инфратузилмаси барпо этиш кўзда тутилган. Учрашув якунида томонлар
СИ-экотизимларни ривожлантиришда биргаликда фаолият юритиш имкониятини
ўрганишга келишиб олди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

