Кўмирни оммалашган маркетплейслар ва банк иловалари орқали харид қилиш. Мамлакатда аҳолига қулай бўлиши учун қаттиқ ёқилғи сотишнинг шундай вариантлари ўрганиляпти. Ҳукумат халққа кўмир етказиб бериш масаласини муҳокама қилди. Вазирлар Маҳкамасида таъкидланишича, Қўстанай вилоятида бу борада пилот лойиҳа ишга туширилди.
Алихан Смаилов, Қозоғистон Республикаси бош вазири:
- Истеъмолчилар учун жуда қулай, ажойиб рақамли ечим. Уйдан чиқмай туриб кўмирга буюртма бериш мумкин. Жойларда тегишли тушунтириш ишларини олиб бориш зарур.
Саноат ва инфратузилмавий тараққиёт вазирлиги берган маълумотга кўра, жорий йилнинг 8 ойи ичида 73 ярим миллион тонна кўмир қазиб олинган. Бу ўтган йилгига нисбатан 6 фоизга кўп. Нархлар кўтарилиб кетмаслиги учун қаттиқ ёнилғини автомобиль транспорти ёрдамида мамлакатдан олиб чиқиб кетиш чекланган. Аҳолига ўз вақтида кўмир етказиб берилишини таъминлаш чора-тадбирлари кўриляпти.
Абдумалик Сарманов таржимаси