Қозоғистонда Миллий малакалар рақамли майдончаси ишга тушди

Қозоғистонда Миллий малакалар рақамли майдончаси ишга тушди

Қозоғистонда ходимлар малакасини ошириши учун рақамли майдонча ишга туширилди. Ҳар бир фуқаро ўз малакасининг даражаси ва танлаган касбига мослигини аниқлаш учун Career Enbek сайтига кириши етарли. Электрон майдонча ёрдамида барча истовчилар карьерасининг ўсиши учун зарур маълумот олиши, Миллий малака тизими имкониятларидан фойдаланиши мумкин. Унда ихтисосликлар бўйича талаблар, профессионал стандартлар, касблар рўйхати киритилган. Ишланма муаллифлари таъкидлашича, интерфейс ишлатиш учун осон шаклда. Фильтрлар ёрдамида ўз касбингиз ҳақида ахборот оласиз. Улар қаторида соҳалар, фаолият турлари ва стандарт ёки ихтисослик номи кўрсатилган.

 

Даулет Арғандиқов, Меҳнат захираларини ривожлантириш маркази президенти:

– Бу майдонча Миллий малакалар тизими иштирокчиларининг ўзаро ҳамкорлик қилиши учун тайёрланган. Унга функциялар тушунарли, глоссарий, меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар, шунингдек, кўп ишлатиладиган тушунчалар, асосий атамалар қўйилган. Қулай фильтрлар орқали ўзингиз учун зарур касбни, профессионал стандартлар, талабларни топа оласиз. Тегишлича, биз таълимий дастурлар ҳақида гапирсак, унда таълимий дастурлар рўйхати ҳам мавжуд. Бунда ўрта махсус ва олий таълимга тегишли бўлган, ҳар биримиз учун зарур нарсалар бор.

 

Ишланма муаллифлари Career Enbekдаги имкониятларни кенгайтириб бориш ва модернизациялаш ниятида. Касбий малакани тасдиқлаш марказлари унда аккредитация олиши, рўйхатдан ўтган ишсизлар имтиҳон топшириши ва малакасини тасдиқлатиши мумкин бўлади.

 

Даулет Арғандиқов, Меҳнат захираларини ривожлантириш маркази президенти:

– Барча Қозоғистон фуқаролари бу тизим иштирокчиси ҳисобланади, улар малакасини баҳолатиши мумкин. Шахсий кабинет бор. Бугунги кунда ихтиёрий тартибда малакасини тасдиқлатиши мумкин. Улар 25 та марказда мавжуд, ишсизлар учун махсус ваучерлар кўзда тутилган. Давлат меҳнат мобиллиги марказлари ёки карьера марказлари орқали уларни субсидиялайди.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.