2023 йилда Мудофаа вазирлиги кенг қамровли машқлар ташкил қилди

2023 йилда Мудофаа вазирлиги кенг қамровли машқлар ташкил қилди

Қозоғистон Мудофаа вазирлиги 2023 йил якунларини чиқарди. Вазирлик тарқатган маълумотга кўра, ҳарбий хизматчилар турли давлатлар ташкил этилган 24 ўқув машқи ва беллашувларда қатнашди. Тактик-махсус тайёргарлик даражаси юксаклигини исботлади. Туркия, Озарбайжон, Ўзбекистон, Беларусда бўлишди. Мамлакатимиз ҳудудида 6 та халқаро машқлар ўтказилди. Уларда учувчилар, десант-штурмчи қисмлар, ҳарбий денгиз кучлари иштирок этди. «Батил Тўйтарис-2023» стратегик команда-штаб машқлари Қозоғистон Президенти – Олий Бош қўмондон Қосим-Жўмарт Тўқаев раҳбарлик қилди. Республика Қуролли кучлари ўтган йили мингтадан зиёд турли тадбирларда қатнашди. Уларнинг ҳаммаси аскарларнинг жанговар маҳоратини оширишга йўналтирилган, Қуролли кучларнинг қисмлари, турлари ўртасида баҳамжиҳат ишлаш малакасини такомиллаштиришга қаратилган.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.