Каспий трубопровод консорциумининг кўчма причал ускуналаридан бири иш бошлади. Марказий коммуникациялар хизматида ўтказилган брифингда Қозоғистон Энергетика вазири Бўлат Ақчулақов маълум қилишича, бунинг натижасида нефть соҳасида катта йўқотишларга йўл берилмайди. Вазир билдиришича, яна иккита причал ускунаси 2-3 ҳафта ичида тўла таъмирдан чиқарилади. Эслатамиз, Қора денгизда юз берган кучли бўрон туфайли авария юз берган, натижада, иш тўлиқ тўхтаб қолганди.
Бўлат Ақчулақов, Қозоғистон Республикаси Энергетика вазири:
– Бизнинг конлар бир неча кун давомида қўшимча резервуарларга маҳсулот чиқариб бера олади. Лекин Новороссийск портидаги таъмир ишлари чўзилиб кетса, учта энг йирик нефть конида хом ашё қазиб олиш ҳажми камаяди. Лекин бизда яхши янгилик бор. Кеча техниклар, ҳамкасблар билан маслаҳатлашдик. Биздаги маълумотга кўра, ВПУ-1 бугуннинг ўзида иш бошлайди. Иккинчи ва учинчи ускунани эса, умид қиламизки, ҳамкорларимиз уч ҳафта ичида тузатишга улгуради.
Абдумалик Сарманов таржимаси