Бу эса 2021 йилдагидан 18 фоизга кўп. Ташқи ишлар вазирлиги берган маълумотга кўра, сўнгги 10 йил давомида бу энг юқори кўрсаткич. Энг кўп сармоя Нидерландия, АҚШ, Швейцария, Бельгия, Россия, Жанубий Корея ва Хитойдан келди. Франция, Буюк Британия ва Германиядан ҳам салмоқли инвестиция киритилган. Капитал биринчи навбатда тоғ-кон ва қайта ишлаш саноати, улгуржи ва чакана савдо, илмий-техник ишланмалар, транспорт ва омборчиликка киритилди. Минтақалар ичида энг кўп сармоя Атирау вилояти, Алмати ва Астана шаҳарларига, шунингдек, Шарқий Қозоғистонга йўлланди. Эслатамиз, Давлат раҳбари келгуси 7 йил ичида камида 150 миллиард доллар хорижий инвестиция келтиришни топширган.
Абдумалик Сарманов таржимаси