Алмати иқтисодиёти чуқур диверсификация қилиниши зарур

Алмати иқтисодиёти чуқур диверсификация қилиниши зарур

Алмати иқтисодиёти чуқур диверсификация қилиниши керак. Шаҳар жамоатчилиги билан учрашувда Қосим-Жўмарт Тўқаев шундай баёнот берди. Президент мазкур минтақада қайта ишловчи саноат, туризм, айти-сектор ва креатив саноатни ривожлантиришни топширди. Айни вақтда, Давлат раҳбари мегаполис мамлакат ялпи ички маҳсулотининг бешдан бир қисмини, бюджет даромадларининг чорак улушини, савдонинг учдан бир бўлагини беришини эслатди. Йил бошидан буён шаҳар иқтисодиётига 930 миллиард тенге хусусий инвестиция жалб этилган, ўсиш салкам 20 фоизни ташкил этган. Президент фикрича, шаҳарга инвестиция жалб этишда давом этилиши, рақобат ва меҳнат самарадорлиги кучайтирилиши керак. Давлат раҳбари Алмати саноат зонаси ва «Алатау» инновацион технологиялар парки салоҳиятидан тўлиқ фойдаланиш талабини қўймоқда. Қосим-Жўмарт Тўқаев Алмати рақамли номадлар учун жозибадор нуқтага айланганини кўрсатиб ўтди. Яқин келажакда шаҳарда креатив хаблар ва кластерлар ишга тушади. Мегаполисда венчур жамғармаси яратилиши учун эса хусусий маблағлар жалб этилиши ўта муҳим, дея кўрсатиб ўтди Давлат раҳбари.

Абдумалик Сарманов таржимаси