Қозоқ сунъий интеллекти туркий дунёда жорий этилади

Қозоқ сунъий интеллекти туркий дунёда жорий этилади. Ҳозир Назарбаев Университет ва бошқа илмий-амалий ташкилотлар бу иш билан шуғулланяпти. Сенатда вазир Жаслан Мадиев рақамли технологияларни ривожлантириш бўйича маълумот берди. Умуман олганда, республиканинг режалари катт. Шу жумладан, технологик пешқадамликка чиқиш, машина интеллектини барча соҳаларда ишлатиш кўзда тутилган. Мамлакатда махсус қўмита тузилган, соҳанинг беш йиллик, 2029 йилгача ривожланиш концепцияси яратилган. Соҳа учун ҳуқуқий база ишлаб чиқилган. Келгуси йилда Сунъий интеллект миллий маркази тузилиши режалаштирилган. Вазир таъкидлашича, унда ҳамма шароит яратилади, AI-мактаби, стартап-кампус ва лаборатория ишлайди. 

Жаслан Мадиев, Рақамли тараққиёт, инновация ва аэрокосмик саноат вазирлиги:

– Катта қозоқ тил модели, KazLLM яратаяпмиз. KazLLM яратилиши Қозоғистон компанияларининг ўз модели асосида технологик маҳсулотлар чиқариши учун керак. Бунда миллий манфаатлар, шахсий маълумотлар, мафкуравий мустақилликни муҳофаза қилиш зарурлигини ҳисобга олган ҳолда хорижий технологияларга муҳтожлик бартараф этилади. Шу кунларда модель ривожлантириляпти, 148 миллиард токен тўпланди. Модель 76 миллиард параметр асосида қуриляпти, У жорий йилнинг декабрь ойида ишга тушиши зарур.

Абдумалик Сарманов таржимаси.