Қозоғистонлик ўқувчиларни дунё тан олди. Ақтўбелик юқори синф ўқувчилари Жаннур Айип ва Данияр Чутенев кўзи ожизлар учун клавиатура ишлаб чиқишди. Ноу-хау EXPOSCIENCESMEXICO виртуал олимпиадасида иккинчи ўринни олди. Унда жаҳоннинг 17 давлатида 60 жамоа қатнашди.
Жаннур Айип, Expos Ciences Mexico халқаро виртуал олимпиадыаси совриндори:
- Бизнинг клавиатура одатдагидан фарқли тамойил асосида ишлайди. Агарда одатда битта ҳарф учун битта тугмача босилча, бизда бир қанча тугмачалар комбинациясидан фойдаланилади. Бу лойиҳамизнинг тенги йўқ деб ҳисоблаймиз. Уни ривожлантиришни истардик. Имконият бўлса бошқа танловларда ҳам қатнашган бўлардик.
Ишланма устида ўқувчилар бир йилча меҳнат қилди. Ҳар бир деталга эътибор берилди. Ускуна Брайл шрифтида ҳарф ва белгиларни кўрсатувчи олти нуқта каби олтита тугмачадан иборат. Келажакда болалар лойиҳани ривожлантирмоқчи.
Данияр Чутенев, Expo Sciences Mexico халқаро виртуал олимпиадаси совриндори:
- Биз унга қўшишни истаган энг амбицияли илова – ўзига хос дисплей яратиш. Ҳозир ускунамиз орқали ҳарфлар, рақамларни киритиш мумкин. Дейлик рус, қозоқ ёки инглиз ҳарфларида. Биз таклиф этадиган жамланмага кирувчи дисплейни пайпаслаган ҳолда фойдаланувчи айнан нимани ёзганини аниқлаши, зарур бўлса рақамлар ёки ҳарфларни тузатиши мумкин.
Ишланма муаллифларининг гапига кўра, ускуна дастлабки синовдан ўтган, энди унинг учун патент олиш қолган. Ёш вундеркиндлар таъкидлашича, келажакда улар шу каби одамларга фойдали ва кенг қамровли лойиҳалар устида ишлаш ниятида.
Абдумалик Сарманов таржимаси