Бугун – Космонавтика куни

Бугун – Космонавтика куни

Бугун - 12 апрель, Космонавтика куни. Мамлакатимиз учун у алоҳида аҳамиятга эга. Қозоқ заминидан, Бойқўнғир космодромидан 1961 йилда инсон илк марта космосга парвоз қилган. Орадан 30 йил ўтгач биринчи қозоқ космонавт Тўқтар Аубакиров тадқиқ этиш учун самога йўл олди. Бу воқеа мамлакатимизнинг космик тадқиқотлар дастурини рўёбга чиқаришда илк босқич бўлди. «Жас сарбаз» ҳаракати иштирокчилари билан суҳбатда «Халиқ Каҳармани» Тўқтар Аубакиров ўзининг қандай қилиб космосга чиққани ҳақида ҳикоя қилди.

Тўқтар Аубакиров, Қозоғистоннинг биринчи космонавти:

– Мен жуда хурсандман. Нега дейсизми? Чунки сизлар каби кадетлар билан учрашарканман, кўзларингизда қувонч кўраман. Биз каби бўлишни истаётганидан шодланаман. Намуна бўла олганимдан фахрланаман. Шундай лаҳзаларда ватан ифтихорини ҳис қиламан.

Ерасил Абикенов, «Жас Сарбаз» болалар ва ўсмирлар ҳарбий ватанпарварлик ҳаракати Республика жамоат бирлашмаси Нур-Султон шаҳар филиали раиси ўринбосари:

– Космонавтика куни арафасида Тўқтар Аубакиров билан учрашув ташкил қилдик. Тарбияланувчиларимиз китобларда ёзилмаган воқеаларни ҳам унинг ўзидан эшитишини истадик. Бундан ташқари, ёш сарбозларимиз Тўқтар Ўнғарбаевич каби моҳир учувчи бўлишни сидқидилдан истайди.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.