Қозоғистон Республикаси Президенти телерадиомажмуасининг «Silk Way» халқаро канали кенгайиши кутиляпти. У Озарбайжон кабель телевиденияси 14 оператори каналлари пакетига киритилди. Томошабинлар кўптилли йўлаклар орқали ўзига хос контентни қозоқ, инглиз, рус, қирғиз ва ўзбек тилларида томоша қила олади. Улар қаторида янгиликлар, муаллифлик дастурлари, ҳужжатли ва бадиий лойиҳалар бор. Томонлар Озарбайжон президентининг мамлакатимизга ташрифи давомида оммавий коммуникациялар ҳамда медиа ишлаб чиқариш бўйича ҳамкорлик қилиш тўғрисида келишиб олганди. Давлат раҳбарлари халқлар ўртасида алоқаларни мустаҳкамлашда икки республика оммавий ахборот воситалари муҳимлигини алоҳида таъкидлаганди. Айтиш жоизки, «Silk Way» телеканалини жаҳоннинг 118 мамлакатида томоша қилиш мумкин.
Абдумалик Сарманов таржимаси