50 та този зотига мансуб ит Қозоғистон кинологлар уюшмасининг ягона маълумотлар базасига киритилди. Ақтўбеда бўлиб ўтган кўргазмада FCI халқаро кинологлар федерацияси ўтказадиган хорижий кўргазмаларда қатнашиш ҳуқуқини
берувчи тегишли ҳужжат ит етиштирувчиларга топширилди. Бу зотга оид жониворлар кўргазмасига жами 100 дан зиёд ит келтирилди. Този эгалари уларнинг маълум стандартларга мувофиқлигини исботлаши зарур. Алмати ва Астанадан махсус таклиф
этилган экспертлар тана тузилиши, тиш ва тирноқлари, туси, жуни, ҳаракати,
насли каби критерийлар асосида итларни баҳолади.
Наталья Дровосекова,
Халқаро тоифадаги ҳакам:
- Президентимиз миллий ит зоти халқаро даражада тан олинишига эришиш топшириғини
берган.
Ҳозирча булар халқаро кинология федерациясида тан олинмаган зот мақомида. Яъни стандартлари ҳозирча тан олинмаган ва Халқаро кинология федерациясига
аъзо бошқа давлатларда қайд этилмаяпти. Ҳозир биз бунинг устида ишлаяпмиз. Зарур
ҳужжатлар тўпланмоқда.
Абдумалик Сарманов таржимаси.