Қозоқ хонлиги қўшинлари чизилган картина «жонланди». Алматилик мультипликатор Глеб Пономарёв унинг асосида ролик яратди. Асос сифатида у қозоғистонлик рассом Талғат Тлеужановнинг «Абулхаир» картинасин олди. Видео тайёрлашга 3 кун сарфланди. Энг қийин иш – ҳар бир персонаж ва предметни, тоғлар, осмон, заминни турли қатламларга қўйиб чиқиш бўлди. Мультипликатор 100 дан кўп қатламни ишлаб чиқишига тўғри келди. Глеб Пономарёв таъкидлашича, замонавий медиа, кинематограф ва ижтимоий тармоқларда Қозоғистон санъатига ишора кўпроқ бўлгани маъқул.
Глеб Пономарев, мультипликатор:
- Ёшлар санъат билан деярли шуғулланмаётгани мени хафа қилади. Биз кўп вақтимизни ижтимоий тармоқларда ўтказяпмиз. Асосан, кўнгилочар контент томоша қиламиз. Мен замонавий видеотрендни санъат билан уйғунлаштиришга уриниб кўрдим. Бу картинани интернетда тасодифан кўриб қолдим. Ундаги одамлар, отлар жуда аниқ чизилгани, рассом жанг олдидаги ҳаяжонни, ҳиссиётларни картина орқали бера олгани ҳайратга солди. Бу суратни жонлантиришни истаб қолдим. Унга қандайдир ҳаракатлар қўшишни истадим. Қўлимда асл нусха бўлганида, албатта, мен бутун суратни жонлантирган бўлардим.
Абдумалик Сарманов таржимаси