Мамлакатнинг 22 олий таълим даргоҳида талабалар янги ихтисосни ўзлаштиради. Уларнинг малакаси рақамли маълумотлардан фойдаланиш, криптовалюта бозорларини ривожлантириш, киберхавфсизликни таъминлаш учун керак. Binance Kazakhstan блокчейн-менежерлари 350 дан зиёд ўқитувчига таълим беряпти. Астанада ўтказилган Марказий Осиёдаги энг йирик Хакатонда компания вакиллари шундай маълумот тарқатди. Экспертлар кўрсатиб ўтишича, Қозоғистон блокчейн-технологияларни ривожлантириш, рақамли активлар ва криптовалюталар соҳасида илгарилаб кетди. Республика жаҳонда биринчилардан бўлиб бундай дастурларни олий таълим даражасида бера бошлагани ҳам юқоридаги фикрни тасдиқлайди.
ЖАСЛАН МАДИЕВ, BINANCE KAZAKHSTAN БОШ МЕНЕЖЕРИ:
- Бу нафақат Қозоғистон, балки МДҲ, Марказий ва Шарқий Европада ҳам иш юритиш имконияти дегани. Менимча, Қозоғистон бошқа давлатларга нисбатан анча олдинга чиқиб олди. Тартибга келтирувчи қонунчилик яратилди, жорий йилда рақамли активлар тўғрисида қонун қабул қилинди, у 1 апрелда кучга кирди, криптобиржаларни лицензиялаш тартиби қабул қилинди, барча босқичларда банклар билан интеграция мавжуд. Қозоғистонни криптохаб сифатида ривожлантириш керак.
АНДРЕЙ АФАНАСЬЕВСКИЙ, BNB CHAIN ВАКИЛИ:
- Қозоғистонлик болалар, айниқса, битирувчи курс талабалари жаҳон бозорига чиқа оладиган даражада рақобатбардошлигини кўриб турибмиз. Хакатонлар ўз ўзидан қандайдир топшириқлар бериш орқали уларнинг малакасини оширишга хизмат қилади. Бу лойиҳалар ривожлантирилади, 3 кун ичида нималаргадир эришилади. Биз ижодкор ёшларга ҳар жиҳатдан такомиллашиши учун ёрдам берамиз. Маркетинг, пиар-кўмак кўрсатамиз, биргаликда бевосита жаҳон бозорига олиб чиқамиз.
Абдумалик Сарманов таржимаси