Экспертлар референдум юзасидан фикр билдирди

Экспертлар референдум юзасидан фикр билдирди

Мамлакатда тизимли демократик ўзгаришлар ўтказишда қатъият ва узвийликни намойиш этувчи жасур сиёсий қадам. Умумхалқ овоз беришини ташкил этиш бўйича президент ташаббусини Жаҳон иқтисодиёти ва сиёсати институти экспертлари шундай изоҳлади. Арман Тўқтушақовнинг таъкидлашича, бу ташаббус, аввало,  қозоғистонликларнинг давлат ва ҳукуматга ишончини оширади. Шуни ҳам айтиш лозимки, Қозоғистонда охирги марта референдум 1995 йилда бўлиб ўтган, шундан буён Асосий қонунга ўзгаришлар халқ овоз бериши усулидан фойдаланмаган ҳолда киритилган.

Арман Тўқтушақов, жаҳон иқтисодиёти ва сиёсати институти эксперти:

- Бу кенг тарқалган халқаро амалиёт. Референдум Конституция кўрсатилган. Фақат аввал ундан фойдаланилмаган.

Давлат раҳбари 16 мартдаги Қозоғистон  халқига мурожаатида Асосий қонун устида ишлаш зарурлигини таъкидлаганди. Жами 33 моддага 56  ўзгариш киритилиши кўзда тутилган.

Арман Тўқтушақов, жаҳон иқтисодиёти ва сиёсати институти эксперти:

- Президент ваколатлари қисқаради, парламент, маслихатлар, маҳаллий бошқарув органлари роли кенгаяди. Бундан ташқари, алоҳида қўшимчада ернинг эгаси халқ эканлиги кўрсатиб ўтилади. Амалдаги Конституцияда ер эгаси давлат эканлиги ёзиб қўйилгани сир эмас, энди бу мулк халқ қўлига ўтади. Шунингдек, ҳуқуқ ҳимоялаш блоки кучайтирилади,  унда конституциявий кенгаш, конституциявий суд ўзгаради, инсон ҳуқуқлари бўйича орган ваколати кенгаяди. Бошқа ўзгаришлар ҳам бор.

Таъкидлаш лозимки, Қозоғистон Халқи Ассамблеясининг 31-сессиясида президент референдум ҳар бир қозоғистонликнинг мамлакат тақдирини ҳал этишда шахсан иштирок этишини кўзда тутади, деганди.  У ҳар томонлама демократлаштириш ва Янги Қозоғистон барпо этишга йўл очади

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.