Аграр кредит корпорацияси берган маълумотга кўра, 2023 йилда республика бюджетидан 140 миллиард тенге маблағ ажратилган. Маблағ ёнилғи-мойлаш материаллари, қишлоқ хўжалиги техникаси учун захира қисмлар ва таъмир ашёлари, минерал ўғитлар, ўсимликларни муҳофаза қилиш воситалари, уруғлик харид қилиш ҳамда бошқа экин-тикин ишлари учун сарфланади. Таъкидлаш лозимки, молиялаштириш ишлари фақат кредит биродарликлари, иккинчи даражали банклар ва микромолиявий ташкилотларга маблағ ўтказиш орқали амалга оширилади. Агросаноат субъектлари учун кўпи билан 5 фоиз йиллик устама кўзда тутилган. Эслатамиз, амалдаги шартларга кўра, дастур доирасида кредитлаш муддати 2022 йилдан кейинги йил баҳоригача узайтирилган.
Абдумалик Сарманов таржимаси