Давлат раҳбари Қосим-Жўмарт Тўқаев Қозоғистон халқига мурожаат қилди. У мамлакатда террорга қарши амалиёт давом этаётганини таъкидлади. Полиция, миллий гвардия ва армия кучлари Конституцияга мувофиқ ҳуқуқ-тартибот жорий этиш бўйича кенг кўламли ва уюшқоқлик билан иш олиб борилмоқда.
Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти:
- Хориждан муаммоларни тинч йўл билан ҳал этиш мақсадида томонлар ўртасида музокаралар ташкил этиш таклифи келмоқда. Бу - нодонлик. Жиноятчилар, қотиллар билан қандай музокара қилиш мумкин? Биз қуролланган ва тайёрланган маҳаллий, хорижлик бандитлар билан тўқнашдик. Айнан террорчилар билан. Уларни йўқ қилиш керак. Ва бу иш қисқа вақтда амалга оширилади. Ҳуқуқ-тартибот кучлари маънан ва жисмонан бу топшириқни бажаришга тайёр.
- Ўзингизга маълум, ЖХШТ низомий ҳужжатлари асосида Қозоғистон ташкилот аъзоларига қонуний тартиб-интизомни йўлга қўйиш учун ташкилот аъзоларининг бирлашган тинчлик ўрнатувчи контингентини киритишини сўраб мурожаат қилди. Бу контингент мамлакатга таъминот ва мудофаа вазифаларини бажариш учун қисқа муддатга келди.
- Алматида бандит-террорчилардан нафақат маъмурий бинолар, балки фуқароларнинг шахсий мулки ҳам зарар кўрди. Бундан ташқари юзлаб фуқаролар ва ҳарбий хизматчилар улар қўлида жароҳатланди, жон берди.
- Мен ҳалок бўлганларнинг оилалари ва яқинларига чин дилдан ҳамдардлик билдираман.
- Ҳуқуқ ҳимоялаш органлари ва армиянинг бажарган ишлари ва вазирликлар ўртасидаги ҳамжиҳатлик бўйича «ишлар таҳлили» кутиляпти..
- Махсус қисм жангчилари, махсус воситалар, ускуналар етишмаслиги аниқланди. Биз дарҳол бу муаммоларни ҳал қиламиз. Бандитларни яширинча тайёрлаш ишларини давлат нега сезмай қолганини тушуниб олишимиз жуда муҳим. Фақат Алматида 20 мингдан зиёд душман ҳужум қилди.
- Бошимиздан ўтган фожиадан хулосалар чиқариш учун улкан ишларни амалга оширишимиз зарур. Шу жумладан, ижтимоий-иқтисодий нуқтаи назардан. Ҳукумат қатор аниқ қарорлар қабул қилиши лозим. Улар ҳақида 11 январь куни Мажилисда айтаман.
Ҳозир эса мен, азиз ватандошлар, барчангиз билан фахрланишимни баён этмоқчиман. Бу кунларда вазминлик қилган, барқарорлик ва ижтимоий тартибни таъминлаш учун бор кучини сарфлаган Қозоғистон фуқароларига миннатдорчилик билдираман. Иғволар, деструктив чақириқларга қарамай, сиз қонунга ва ўз мамлакатингизга собиқ қолдингиз.