Номадларнинг анъанавий бошпанаси – ўтов дунё бўйлаб оммалашиб бормоқда. Жанубий Кореяда 16 ўтовдан иборат овул пайдо бўлди. Бу дам олиш зонаси туристларни ўзига жалб қилмоқда. Саёҳатчилар Буюк даштга хос дунёга кириш имконини берувчи қадимий ҳаётга мос муҳитда бир неча кун яшаш учун етарлича маблағ тўлашга тайёр. Сайёҳлар бу ерда от миниши, қозоқ миллий таомларини татиб кўриши мумкин.
Ким Сон Ги, бошқарувчи компания бўлим бошлиғи:
- Бу ерга ўтовлар илк марта ўрнатилди. Кўп туристлар уларда яшаб кўрмаган. Фақат саёҳатлар ҳақидаги теледастурларда Монголия ва Қозоғистонда борлигини билади. Шунинг учун янги нарсаларни ҳис этишни истайди. Ўйлайманки, мажмуа хушманзара жойда бўлгани учун ҳам оммалашмоқда. Бу ерда барча қулайликлар мавжуд.
Абдумалик Сарманов таржимаси