Қозоқ халқининг беточар одати ЮНЕСКО меросига кирди

Қозоқ халқининг беточар одати ЮНЕСКО меросига кирди

Қозоқ халқининг тўйларда ўтказиладиган беточар одати ЮНЕСКОнинг номоддий маданият меросига кирди. Бу анъанавий маросим келинни куёвнинг оиласига таништириш учун ўтказилади. Унгача қизнинг жамоли ҳеч кимга кўрсатилмайди, турмушга чиққандан кейин унинг янги ҳаёти дебочаси беточар билан бошланади. Эслатамиз, қимизмуриндиқ – баҳорда биринчи қимиз тайёрланиши, қозоқ ўтовини тикиш маҳорати, ошиқ отиш, тўғизқумалақ, дўмбира ижроси, Наврўз байрами, қозоқча кураш, айтишув ва бошқалар ҳам ЮНЕСКО томонидан инсониятнинг бетакрор маданий мероси сифатида бутун дунё миқёсида тан олинган. Шу кунларда ташкилот Манғистаунинг ер ости масжидларини ҳам бу рўйхатга киритиш масаласини кўриб чиқаяпти.

Абдумалик Сарманов таржимаси