Қозоғистон Рассомлар уюшмаси аъзоси, таниқли заргар Сержан Баширов яна бир эски ҳунарга эга – у қадимий гиламларни коллекция қилади. Маълум бўлишича, унинг коллекциясидаги индамас буюмлар халқимиз тарихи ва анъаналари борасида усталик билан ҳикоя қилиб бериши мумкин. Улар дастлаб айтадиган гап, албатта, қозоқлар гилам тўқиш ҳунарини юқори баҳолагани ҳақида бўлади. Гиламлар фақат безак саналмаган, деярли барча қисмлари – нақшлар, гуллар маълум мазмун-моҳиятни ўзига сингдирган, маҳсулот ранги, ҳатто ўлчами ҳам бизга аждодларимиз ҳаёти тўғрисида сўзлаб бериши мумкин.