Ўсимликшунослик асосидаги биотехнология

Инсоният теримчиликдан деҳқончиликка, овчиликдан чорвачиликка кўчганидан бери орадан тахминан ўн минг йилча вақт ўтди. Бугунги кунда чорвачиликнинг янги босқичига ўтилмоқда. Ер эгалари ўз экин майдонларини кенгайтира олмайди. Қишлоқ хўжалигига талаб эса йил сайин ошиб боряпти. Шу боис, фермерлар ўзларида мавжуд майдонлардан янада кўпроқ ҳосил олишни ўйлашга мажбур. Ўсимликшуносликни бундай жадаллаштиришга бошқа нарсалар қатори илмий усуллар ҳам ёрдам бериши мумкин, шундайлардан бирининг номи - генетик модификация.